Ру En O'z
24 Август 2024 327

Бугун эшкак эшувчиларимиз 3 дастурда медаллар учун стартга чиқишади

Самарқандда ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кун беллашувларига старт берилди. Таъкидлаб ўтганимиздек, куннинг биринчи ярмида саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Соат 14:00 дан дастлабки медаллар жамланмаси ўйналади. Унда ҳамюртларимиз қуйидаги 3 дастурда совринли ўринлар учун стартга чиқишади:

С1 1000 метр (аёллар): Динара Жўраева
С2 1000 метр (эркаклар): Миржалол Камилов, Камронбек Аҳтамов
К2 500 метр (микст): Шаҳризода Мавлонова, Озоджон Амриддинов

Text to speech