Ру En O'z
24 Август 2024 449

Юртимизда илк бор ўтказилаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Самарқандда старт олган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича дунё биринчилигининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов ва Халқаро каноэ федерацияси президенти Томас Кониеско иштирок этишди.

Расмийлар мамлакатимиз бундай нуфуздаги мусобақани биринчи маротаба қабул қилаётган бўлса ҳам, унга юқори савияда тайёргарлик кўрганига урғу беришди. Шунингдек, ушбу мажмуа Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари доирасидаги эшкак эшиш баҳсларини юқори даражада ўтказа олиши алоҳида таъкидланди.

Мусобақа стартидан аввал иштирокчи давлатлар ва атлетлар сонида ўзгариш бўлиб, унда 52 давлатдан 284 спортчи совринли ўринлар учун стартга чиқиши белгиланди. Бугун бир қатор дастурларда саралаш баҳслари ўтказилди. Эртага тушдан сўнг дастлабки медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилади.

Text to speech