23 Август 2024
364
Самира Исмоилова омниум дастурида жаҳон чемпионатининг финалига йўлланма олди
Айни кунларда Хитойнинг Лоянг шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишяпти.
Бугун омниум дастурининг саралаш босқичида ҳамюртимиз Самира Исмоилова энг юқори балл билан финалга йўл олди. Энди юртдошимиз кечки дастурда медаллар учун курашни давом эттиради.