Ру En O'z
27 Июнь 2021 1522

Чавандозларимизнинг яна бир тарихий натижаси

Москвадаги "Maxima Stables" от спорти клубида конкур бўйича Евроосиё лигаси ўз якунига етди. Шуниси эътиборга лойиқки, бизнинг чавандозларимиз яна бир тарихий натижани қўлга киритишга муваффақ бўлди. 140-160 см баландликдаги маршрутда Гран-При сериясидан бизнинг чавандозларимиз барча шарафли ўринларни эгалладилар. Шунингдек, Ўзбекистон вакиллари бошқа йўналишларда совринли ўринларни қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

CSI-CH йўналиши:

1.Екатерина Гладкова (Россия)

2.Бобуржон Валижонов (Ўзбекистон)

Баландлиги 140-160 см:

1.Умид Комилов (Ўзбекистон)

2.Нуржон Туяқбоев (Ўзбекистон)

3.Оқил Собиржонов (Ўзбекистон)

4.Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон)

CSIYH-1*:

1.Анастасия Щербакова (Россия)

2.Нуржон Туяқбоев (Ўзбекистон)

3.Анатолий Шишков (Россия)

Text to speech