22 Август 2024
448
Ёш юнон-рум курашчиларимиз жаҳон чемпионатида иккинчи бўлишди
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Амман шаҳри (Иордания) мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Ортда қолган кун давомида учинчи ўрин учун кураш олиб борган 4 нафар ҳамюртимизнинг барчаси ғалаба қозониб, терма жамоамиз ҳисобига бронза медалларини қўшиб қўйишди.
Бронза медали:
-45 кг: Умиджон Каромов
-60 кг: Фарруҳ Йўлдошев
-71 кг: Беҳрузбек Валиев
-92 кг: Фахрикамол Комилжонов
Шу тариқа, «классик» курашчиларимиз ҳисобидаги медаллар 1 та кумуш ва 5 та бронзани ташкил этди. Ушбу натижа билан ҳамюртларимиз очколар бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Эртадан эркин кураш усталари ғолиблик учун баҳсларга киришишади.