Ру En O'z
21 Август 2024 242

Эшкак эшувчиларимиз жаҳон чемпионатидан аввал сўнгги машғулотларни ўтказишмоқда

Яна 2 кундан сўнг Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақа ўтказиладиган ҳавзада тайёргарликни давом эттирмоқда.

Атлетларимиз мураббийлар штабининг режаси асосида сўнгги машғулотларни ўтказишяпти. Эслатиб ўтамиз, 57 мамлакатдан 400 нафар спортчи иштирок этиши кутилаётган мазкур дунё биринчилигида 24 нафар эшкак эшувчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Text to speech