20 Август 2024
456
Сув полоси бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионатида ҳамюртларимиз тенгсиз бўлишди
Наманган ва Тошкент шаҳарлари сув полоси бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионатига мезбонлик қилди. 4 кун давом этган мусобақада эркаклар ва аёллар ўртасидаги баҳслар ташкил этилди.
Қувонарлиси, ҳар икки йўналишда ҳам ҳамюртларимиз биринчи ўринни қўлга киритишди. Наманган вилояти мезбонлик қилган эркаклар ўртасидаги беллашувларда йигитларимиздан сўнг Қозоғистон ва Туркманистон жамоалари шоҳсупадан жой олишди. Аёллар тоифасидаги баҳсларда Қозоғистон термасининг асосий жамоаси иккинчи, ёшларидан иборат жамоа эса учинчи ўринни эгаллади.