Ру En O'z
19 Август 2024 310

VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бекор қилинди

Жорий йилнинг 21-30 ноябрь кунлари Таиланднинг Бангкок ва Чонбури шаҳарларида VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган эди. Бугун мусобақа ташкилий қўмитаси мазкур спорт тадбири расман бекор қилинганини эълон қилди.

Мазкур мусобақа режа бўйича 2021 йили ўтказилиши лозим эди. Сўнг коронавирус пандемияси, шунингдек, кейинчалик режалаштирилган саналар бошқа йирик комплекс мусобақаларга яқин келиб қолгани сабаб жорий йилнинг ноябрь ойига кўчирилган. Якунда Ўйинлар ташкилий қўмитаси ушбу стартни бутунлай бекор қилишга қарор қилди.

Text to speech