Курашчиларимизнинг Олимпиада олдидан тайёргарлиги муҳокама қилинди
Мухлисларимиз бўлажак Олимпия ўйинларида курашчиларимиздан ҳам катта натижалар кутишмоқда. Бугун МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев, эркин кураш бўйича терма жамоамиз мураббийи Олим Ҳикматов ва юнон-рум курашчиларимизнинг устози Равшан Рўзиқулов билан Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарликни яна бир бор муҳокама қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, курашчиларимиз Токио-2020 Олимпия ўйинларига ҳар икки йўналишда 4 тадан, жами 8 та йўлланма қўлга киритишган. Суҳбат давомида ҳар бир лицензиатларимизнинг индивидаул тайёргарлиги, режалари, эҳтимолий рақиблари хусусида атрофлича гаплашилди. Шунингдек, курашчиларимизнинг вазнларини доимо назоратда ушлаш, керакли витаминларни ўз вақтида бериб бориш, базада эпидемиологик вазиятни қаттиқ назоратда ушлаш борасида ҳам фикрлар билдирилди.
Маълум қилинишича, курашчиларимиз сўнгги йиғинни Тошкентда 29 июлгача ўтказишади. Шу куннинг ўзида ушбу спорт туридаги делегациямиз Токиога йўл олса, 1 августда юнон-рум, 4 августдан эркин курашчиларимиз беллашувларга киришадилар.