Ру En O'z
19 Август 2024 502

Мутасаддилар эътиборида Олимпия шаҳарчаси ва унинг ҳудудида қурилаётган иншоотлар

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари учун барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасининг бугунги кундаги ҳолати, унда қад ростлайдиган бинолардан оқилона фойдаланиш масаласи мутасаддилар диққат-марказида турибди. Бугун ушбу масалаларга бағишланган навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Учрашувни Спорт вазири Адҳам Икрамов олиб борди. Унда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси масъуллари иштирок этишди.

Суҳбат давомида Адҳам Илҳамович ҳар бир объектнинг бугунги кундаги ҳолати, уларни жиҳозлашда ишлатиш кўзда тутилаётган материаллар ҳақидаги маълумот билан яқиндан танишди. Шунингдек, шаҳарча ичида қуриладиган маъмурий бино, тиббиёт маркази ва бошқа иншоотлардан Ўйинлардан сўнг қай тартибда фойдаланилиши бўйича мулоҳазалар олиб борилди.

Қолаверса, шаҳарчага ташриф буюрадиган меҳмонлар учун барча қулайликларни яратиш, уларнинг шаҳарчадан катта таассуротлар билан қайтиши учун кўнгилочар ҳудудлар ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Text to speech