Ру En O'z
19 Август 2024 319

Бугун ёш "классик" курашчиларимиз дунё биринчилигидаги иштирокини бошлашади

Бугун Иорданияда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақани юнон-рум кураши усталари бошлаб беришади. Биринчи кун доирасида 5 та вазн тоифасида саралаш беллашувлари ўтказилиб, унда ҳамюртларимиз дастлабки босқичда қуйидаги рақибларига қарши гиламга чиқишади:

-48 кг: Ҳусниддин Абдукаримов – Мартин Маникян (Арманистон)
-55 кг: Сардор Холмурзаев – Жейден Раней (АҚШ)
-65 кг: Фаёзбек Эшмирзаев – Рего Торда (Венгрия) / Юре Райкович (Хорватия)
-80 кг: Шоҳжаҳон Шавкатов – Эмад Муҳсиннажод (Эрон)
-110 кг: Саидамир Неъматов – Иван Янковски (Украина)

Text to speech