Ру En O'z
17 Август 2024 409

Диёрбек Ўрозбоевни табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби, 2018 йилги ёзги Осиё ўйинларининг чемпиони, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби Диёрбек Ўрозбоев туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни бугунги таваллуд айёми билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech