Ру En O'z
16 Август 2024 449

Бугун Янина Кускова “Тур де Франс”нинг 6-босқичида стартга чиқади

Франция йўллари бўйлаб велоспорт бўйича аёллар ўртасидаги “Тур де Франс” кўпкунлик пойгаси давом этмоқда. Айни пайтга келиб, 5 та босқич баҳслари ортда қолди.

Мазкур мусобақада илк бор иштирок этаётган “Tashkent City Women Professional Cycling Team” жамоаси ўзи учун катта тажриба тўпламоқда. Ҳозирда ҳамюртларимиз орасида Янина Кускова иштирокни давом эттиряпти. 5 босқичдан кейин Кускова умумий классификацияда 76-бўлиб турибди. Бугун пойгачилар Ремирмон ва Морто шаҳарлари орасидаги 159.2 км масофани босиб ўтишади.

Text to speech