Ру En O'z
14 Август 2024 439

Велоспортчи қизларимиз “Тур де Франс” турнирида қатнашишмоқда

Айни кунларда Франция йўлларида велоспорт оламидаги энг нуфузли мусобақа ҳисобланмиш “Тур де Франс” кўп кунлик пойгасининг аёллар ўртасидаги беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Унда “Tashkent City Women Professional Cycling Team” жамоаси ўз тарихида илк бор бундай даражадаги турнирда иштирок этмоқда.

Айни пайтда ҳамюртларимиз мусобақанинг 4-босқичида баҳс олиб боришяпти. Мазкур босқичда спортчиларимиздан Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Янина Кускова, шунингдек, Нафосат Козиева ҳамда Маргарита Мисюрина стартга чиқишган. Муросасиз баҳсларда юртдошларимизга омад тилаймиз.

Text to speech