Ёш енгил атлетикачиларимизнинг жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркиби аниқ
27-31 август кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида енгил атлетика бўйича У20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунё енгил атлетикасининг ёш юлдузлари иштирокида кечадиган беллашувларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам кураш олиб боришади.
Мазкур дунё биринчилигида қатнашиш учун атлетлардан керакли нормативларни бажариш талаб этилган. Унга кўра, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Шарифа Давронова, шунингдек яна 5 нафар ҳамюртимиз ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлишган. Перудаги мусобақада медаллар учун курашадиган атлетларимиз билан танишинг:
Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)
Дилшода Усмонова (3 000 метр, стипл-чез)
Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
Жонбиби Ҳукмова (400 метрга югуриш)
Нодир Норбоев (кўпкураш)