Ру En O'z
13 Август 2024 698

Пара спортчиларимизни Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди

28 август – 8 сентябрь кунлари Париж шаҳри XVII ёзги Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида мазкур мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон делегациясини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ҳукумат раҳбарлари, Президент администрацияси расмийлари, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти иштирок этишди. Тадбирни очиб берган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Паралимпиячиларимизга бўлажак мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишларини тилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тарихда биринчи маротаба 9 спорт турида 65 нафар пара атлет билан 113 та йўлланмага сазовор бўлган.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон МОҚ Паралимпиячиларимизга олдинда турган масъулиятли Ўйинларда омад ва зафарлар тилаб қолади.

Text to speech