26 Июнь 2021 2483

Дзюдо федерацияси томонидан "Олимпия куни" нишонланди

Мамлакатимизда Олимпия ҳафталиги давом Этмоқда. Ҳафталик доирасида дзюдочиларимиз ўртасида ҳам "Халқаро Олимпия куни" кенг нишонланди.

Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғи (Собиқ "Телман") ҳамда Экопарк боғида "Олимпия куни" тадбири ташкил этилди. Ҳар икки маросим ҳам бир пайтда бошланиб, юзлаб тошкентликлар ва шаҳримиз меҳмонларига байрамона кўтаринки кайфият улаша олди. Спортга бефарқ бўлмаган юртдошларимиз нафақат машҳур дзюдочиларимизнинг кўргазмали чиқишларидан баҳраманд бўлишди, балки ўзлари ҳам татамида дзюдо қандай спорт тури эканини ҳис этиб кўришди.

Маросимда Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов Туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, йиғилганларни "Халқаро Олимпия куни" билан қутлашди.

Байрам тадбири якунида болажонларга ташкилотчилар томонидан совғалар тақдим этилди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu