Ру En O'z
11 Август 2024 620

Турсуной Жабборова делегациямизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокига якун ясаб берди

Оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборованинг чиқиши билан Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштироки якунига етди. +81 кг вазн тоифасида қатнашган юртдошимиз даст кўтаришда 118, силтаб кўтаришда 133, икки кураш бўйича эса 251 кг натижа билан мусобақани 10-ўринда тугатди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси мазкур ёзги Олимпия ўйинларини ўз тарихида илк бор 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан якунлайдиган бўлди.

Text to speech