Ру En O'z
11 Август 2024 913

Баҳодир Жалолов – икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони!

Маҳоратли боксчимиз Баҳодир Жалолов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида бугунги финал жангларига ажойиб нуқта қўйди. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз чемпионлик жангида испаниялик Аюб Ғадфани ўзининг кучли ва аниқ зарбалари олдида ожиз қолдирди.

Ушбу оламшумул ғалабадан кейин Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиадани 5 та олтин медаль билан якунламоқда. Йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, ўзбек боксининг қудратини яна бир карра бутун дунёга кўрсатишди.

Шунинг билан, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда. Баракалла, ўзбегим Баҳодири!

Text to speech