Ру En O'z
11 Август 2024 839

Светлана Осипова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди!

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган биринчи аёл спортчимизга айланди. Ҳамюртимиз шиддатли ва муросасиз руҳда ўтган финал баҳсида мезбонлар вакили, собиқ жаҳон чемпиони ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Альтея Лоренга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Ушбу натижадан кейин терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 7 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етди. Биз сен билан фахрланамиз, Света!

Text to speech