Ру En O'z
11 Август 2024 504

Абдумалик Халоков Ўзбекистон делегациясига еттинчи олтин медални тақдим этди!

Тарих ёзишда давом этамиз. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков совринлари орасига ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медалини ҳам қўшиб қўймоқда. Бухоролик спортчимиз чемпионлик жангида Қирғизистон вакили Мунарбек Сеитбек ўғлини яққол устунлик билан мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ушбу муваффақиятдан кейин Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 7 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда. Тасанно, Абдумалик!

Text to speech