10 Август 2024
448
Никита Рафалович дастлабки жангини ўтказди
Таэквондочимиз Никита Рафалович (+80 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. Эронлик Ариан Салими билан беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди. Энди Салими финалга етиб борган тақдирда Рафалович бронза медали учун курашни давом эттиради. Саноқли сониялардан кейин Светлана Осипова даянга кўтарилади.