Ру En O'z
25 Июнь 2021 1596

Чавандозларимиз Евросиё лигасида 4 та медаль қўлга киритишди

Москва вилоятидаги “Maxima stables” от спорти клубида конкур йўналиши бўйича Евросиё лигасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда терма жамоамиз вакиллари ҳам юқори натижаларни қайд этишди.

CSI-1* йўналишида кечган мусобақада 4 нафар вакилимиз совриндорлар қаторидан жой олишди. Дастлаб 140 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш беллашувида Бекзод Қурбонов олтин, Нуржан Туякбаев бронза медалига сазовор бўлди. Асосий GOLD TOUR йўналишида эса чавандозлар билан беллашган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев юксак намуна кўрсатди ва шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Аҳамиятлиси, мазкур дастурда ғолиблик бошқа бир ҳамюртимиз Саидамирхон Турғунбоевга насиб этди.

Конкур бўйича Евросиё лигаси босқичи.
GOLD TOUR йўналиши

1. Саидамирхон Турғунбоев (Ўзбекистон)
2. Аян Гани (Қозоғистон)
3. Баҳромжон Газиев (Ўзбекистон)

CSI-W 140 см
1. Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон)
2. Татьяна Берлачко (Россия)
3. Нуржан Туякбаев (Ўзбекистон)

Text to speech