Ру En O'z
10 Август 2024 505

Лазизбек Мулложонов – Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони!

Фарғона боксининг яна бир ёрқин вакили Лазизбек Мулложонов Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим қилмоқда. -92 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз чемпионлик баҳсида озарбайжонлик Лорен Алфонсо Домингесни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Ушбу муваффақиятдан кейин делегациямиз медаллари ҳозирча 5 та олтин ва 3 та бронзага етди. Биз сен билан фахрланамиз, Лазизбек!

Text to speech