10 Август 2024
615
Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистон делегациясига тўртинчи олтин медални тақдим қилди!
Париждан яна бир хушхабар. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев -71 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. Муросасиз руҳда ўтган финал жангида юртдошимиз мексикалик Марко Альваресни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар айни пайтга келиб 4 та олтин ва 3 та бронзани ташкил қилмоқда. Тасанно, Асадхўжа!