Ру En O'z
9 Август 2024 431

Озода Собиржонова Париж-2024 медали учун беллашади

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медаль қўлга киритишга яқин. -67 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз Озода Собиржонова ўтиш босқичида таиландлик Сасикам Тонгханни мағлубиятга учратиб, бир оздан сўнг бронза медали учун даянга кўтариладиган бўлди. Унда ҳамюртимизга бельгиялик Сара Чари рақиблик қилади. Олға, Озода!

Text to speech