Ру En O'z
25 Июнь 2021 2485

Республика Олимпия захиралари теннис мактабида “Халқаро Олимпия куни” кенг нишонланди

Пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари теннис мактабида Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан “Халқаро Олимпия куни”га аталган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Очиқ эшиклар куни тарзида ташкил этилди ва унда ёш теннис мухлислари, ота-оналар иштирок этишди.

Ташкилотчилар қатнашчиларни 3 та кортга бўлишди. Дастлабки кортда 6-10 ёшдаги болажонлар учун уларнинг ёшидан келиб чиққан ҳолда турли ўйин-кулгилар бўлди. Иккинчи кортда 10 ёш ва ундан катта теннис ихлосмандлари жам бўлишган бўлса, 3-кортда 14 ёшгача бўлган терма жамоамиз вакиллари турли кўргазмали чиқишлар, ўйинлар қўйиб беришди.

Шунингдек, мазкур тадбирда Ўзбекистон киберспорт ассоциацияси раиси Дониёр Жўраев таниқли геймерлари билан меҳмон бўлди. Улар юқоридаги тадбирларда ҳам фаол қатнашиб, унинг кўтаринки кайфиятда ўтишига ҳисса қўшишди.

Тадбирнинг иккинчи қисми ёши катта ҳаваскор ва фахрийлар учун ташкил этилди. Унда 5 жуфтлик ўртасида “Халқаро Олимпия куни” соврини учун баҳс бўлиб ўтди.

Якунда иштирокчиларга ХОҚ президенти Томас Бах ва МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмоновнинг имзолари туширилган дипломлар тақдим қилинди.

Text to speech