Ру En O'z
9 Август 2024 364

Гимнастикачи қизларимиз финалга йўлланма олишди

Бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқи йўналишининг саралаш босқичи ортда қолди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Мумтоза Исъҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Аталянс ҳамда Амалия Мамедова 64.000 балл билан 7-ўринни эгаллашди. Бу орқали ҳамюртларимиз эртага бўлиб ўтадиган финал босиқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Text to speech