Ру En O'z
24 Июнь 2021 2029

Улар Токиога боришади: Икки Олимпиадада қатнашадиган илк дзюдочи қизимиз Гулноза Матниязова

Токио-2020 Олимпия ўйинларида Янги Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган қаҳрамонларимзини таништиришда давом этамиз. Бугун таниқли дзюдочи қизимиз Гулноза Матниязовани мухлисларимизга яқиндан таништирамиз.

Гулноза Матниязова 1994 йил Хоразм вилояти Хазорасп туманида туғилган. 2006 йилдан дзюдо билан шуғулланади. Биринчи мураббийи Тамара Югай.

Дзюдочимиз 2010 йил, 16 ёшиданоқ катталар терма жамоаси таркибида йирик мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Илк муваффақияти 2012 йил Боку шаҳрида ўтган Гран-при турнирига тўғри келиб, ўшанда ҳамюртимиз бронза медалини қўлга киритган эди. Шундан сўнг Осиё чемпионати, Гран-при, “Катта дубулға” ва бошқа бир қатор нуфузли мусобақаларда кўп бор ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келмоқда.

Гулноза 2016 ва 2017 йиллар Тошкент Гран-присида зафар қучиб, IJF таснифидаги турнирларда ғалаба қозонган илк дзюдочи қизимизга айланди. Шунингдек, Матниязова “Катта дубулға” турнирларида шоҳсупага кўтарилган дастлабки дзюдочи қизимиз ҳамдир. 2016 йил Рио Олимпиадаси иштирокчиси.

Унинг ҳисобида Осиё чемпионатларининг 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, Гран-при турнирларининг 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, шунингдек, 2 та “Катта дубулға” мусобақаларининг бронза медали мавжуд.

Халқаро дзюдо федерациясининг Токио-2020 Олимпиадаси учун эълон қилинган рейтинги орқали Олимпия ўйинларига йўлланма олган.

Text to speech