Ру En O'z
24 Июнь 2021 1983

Тошкент-2025: Мусобақа объектларининг лойиҳаси муҳокама қилинди

Хабарингиз бор, 2025 йил пойтахтимиз ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини қабул қилади. Ҳозирда спорт федерация ва ассоциацияларида мазкур мусобақага тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Бугун ZOOM платформасида мазкур ёшлар Осиё ўйинлари учун аталган Олимпия шаҳарчасида қурилиши режалаштирилаётган объектларнинг лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни МОҚ Бош котиби, “Тошкент-2025” дирекцияси директори Ойбек Касимов олиб борди. Шунингдек, унда Туризм ва спорт вазирлиги, спорт федерация ва ассоциацияларнинг мутасаддилари ходимлари ҳам иштирок этишди.

Йиғилишда Ойбек Касимов мусобақага юқори савияда тайёргарлик кўриш, лойиҳаларни имкон қадар тезроқ тақдим этиш лозимлигини таъкидлади. Ўз навбатида, лойиҳаларни жаҳон стандартларини ўрганган ҳолда тайёрлаш, бўлажак мусобақада иштирок эта оладиган авлод вакиллари орасида кучли селекция ишларини йўлга қўйиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди. Шунингдек, федерация мутасаддилари ҳам мавзу борасида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Йиғилиш давомида асосий терма жамоаларимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги ҳам кўздан кечирилди.

Text to speech