Ру En O'z
8 Август 2024 734

Тахмина Икромова иштирокини тугатди

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромованинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги чиқиши ниҳоясига етди. Юртдошимиз бугун кечган кўпкураш йўналишининг саралаш босқичида 126.400 очко жамғаришга эришди. Бу якунда 14-натижа бўлди. Афсуски, ушбу кўрсаткич финал дастури учун камлик қилди ва Икромова жорий Олимпиададаги иштирокини якунлади.

Text to speech