Ру En O'z
8 Август 2024 425

Жавраил Шапиев ҳам бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди

Эркин курашчимиз Жавраил Шапиев (-86 кг) ҳам эртага шоҳсупага кўтарилиш учун курашади. Чорак финалда ҳамюртимизни мағлуб этган болгариялик Магомед Рамазанов финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди Шапиев эртага ўтиш босқичида гиламга чиқади. Унда терма жамоамиз аъзосига канадалик Алекс Мур рақиблик қилади.

Text to speech