Ру En O'z
8 Август 2024 392

Тахмина Икромова икки дастурдан кейин 64.050 очко жамғарди

Маълум қилганимиздек, бугун бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова кўпкураш йўналишидаги саралаш босқичида иштирок этмоқда. Ҳозирча спортчилар икки дастурда ўз чиқишларини якунлашди.

Юртдошимиз тўпдаги машқда 32.350, ҳалқа билан эса 31.700 очко жамғаришга эришди. Ҳозирча 64.050 балл тўплаган Икромова 13-поғонада кетмоқда. Гимнастикачилар куннинг иккинчи ярмида тасма ҳамда булавадаги машқларда ўз дастурларини намойиш этишади.

Text to speech