Ру En O'z
8 Август 2024 315

Ғуломжон Абдуллаев озарбайжонлик рақибидан устун келди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ғуломжон Абдуллаев ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. Илк босқичда озарбайжонлик Алиаббас Рзазаде билан беллашган юртдошимиз иродали ғалаба билан чорак финал йўлланмасини нақд қилди. Энди у мексикалик Роман Браво-Юнг ва арманистонлик Арсен Арутюнян ўртасидаги баҳс ғолибига қарши гиламга чиқади.

Text to speech