8 Август 2024
302
Жавраил Шапиев ҳам ғалаба билан бошлади
Жавраил Шапиев эркин курашчиларимизнинг ғалабали иштирокини бошлаб берди. -86 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз илк босқичда грузиялик Владимир Гамкрелидзедан устун келиб, иккинчи даврага йўл олди. Энди у чорак финалда болгариялик Магомед Рамазанов билан беллашади.