8 Август 2024
451
Нилуфар Зокирова ўз гуруҳида учинчи бўлди
Каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нилуфар Зокирова ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. 200 метр масофага кечган пойгада ҳамюртимиз ўз гуруҳида 3-бўлиб маррага етиб келди. Энди у куннинг иккинчи ярмида чорак финал орқали ярим ярим финал йўлланмаси учун курашни давом эттирадиган бўлди.