Ру En O'z
8 Август 2024 486

Улуғбек Рашитов чемпионликни ҳимоя қилишга киришди

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов таэквондочиларимизнинг Пари-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли юришини бошлаб берди. -68 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчимиз рейтингдаги юқори ўрни сабаб биринчи даврадан эркин ўтди. Иккинчи босқичда унга гонконглик Ло Ваи Фунг рақиблик қилди. Гонконглик таэквондочидан ҳар томонлама яққол ажралиб турган ҳамюртимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Text to speech