24 Июнь 2021
1822
“Олимпия куни”да триатлончиларимиздан очиқ машғулот
Ўзбекистон триатлон федерацияси ҳам ўтказилаётган Олимпия ҳафталигига ўз ҳиссасини қўшди. Федерация бугун ўзининг асосий спортчилари билан очиқ машғулот ўтказди.
Тадбир Республика Олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтди. Унда триатлон бўйича терма жамоамизнинг асосий вакиллари иштирокида йиғилганлар учун очиқ машғулот ўтказилди. Спортчиларимиз машғулот жараёнида триатлон спортини ўзида мужассам қилган сузиш, велопойга ва югуришга оид бир қатор техник машқларни кўрсатиб беришди. Тадбирни федерация бош котиби Елена Кун олиб борди. Машғулот якунида иштирокчилар билан қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.