Ру En O'z
8 Август 2024 539

Баҳодир Жалолов кетма-кет иккинчи бор Олимпиада финалида!

Бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи бор Олимпиада финалчилари қаторидан жой олмоқда. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ҳозиргина якунланган жангда германиялик Нелви Тиафакни мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди.

Энди ҳамюртимиз икки карра Олимпиада чемпионлиги учун 10 август куни Жамили-Дини Моиндзе (Франция) ҳамда Аюб Ғадфа (Испания) ўртасидаги баҳс ғолибига қарши рингга кўтарилади. Олға, Баҳодир!

Text to speech