7 Август 2024
493
Арам Варданян бронза медали учун баҳсда гиламга чиқди
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян (-77 кг) учинчи ўрин учун беллашувда гиламга чиқди. 2021 йилги жаҳон чемпиони, арманистонлик Малхас Амоян билан курашган юртдошимиз мағлубиятга учради ва Олимпиадани бешинчи поғонада якунлади. Спортчимизнинг келгуси фаолиятида омад тилаймиз.