24 Июнь 2021 2307

Дзюдочиларимиз Туркияда машғулотларни бошлашди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ўйинларига тайёргарлик доирасида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Ушбу йиғин Туркияда олиб борилмоқда.

Илиас Илиадис бошчилигидаги жамоамиз Туркияда асосан техник ва тактик машғулотларга аҳамият қаратмоқда. Мақсад эса Токио Олимпиадасигача юқори спорт формага чиқиш. Режага кўра, Туркиядан сўнг йигитларимиз Хорватияда яна бир йиғин ўтказишади. Қизларимиз эса айни пайтда Словакияда бўлиб туришибди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu