Ру En O'z
24 Июнь 2021 1917

Фахрийларимиз «Олимпия куни» доирасида стол тенниси бўйича беллашишди

Хабар берганимиздек, юртимизда “Халқаро Олимпия куни” муносабати билан Олимпия ҳафталиги ташкил этилмоқда. Ушбу ҳафталик доирасида стол тенниси бўйича ҳам оммавий тадбир ўтказилди.

Аҳамиятлиси, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ўз тадбирини фахрийлар ўртасида ўтказди. Мусобақа эркаклар ўртасида 4, аёллар ўртасида 1 та ёш тоифасида ташкил этилди. Қайд этиш жоиз, мазкур беллашувларда 50 нафардан ортиқ фидойилар ғолиблик учун ўзаро куч синашишди.

Ғолиб ва совриндорлар якунда МОҚ ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech