Ру En O'z
24 Июнь 2021 2857

Ҳасанбой Дўсматовни табриклаймиз!

Бугун таниқли боксчимиз, Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ҳасанбой Дўсматов 1993 йил 24 июнь куни Андижон вилоятида туғилган. Рио-2016 Олимпия ўйинларида -49 кг вазн тоифасида чемпионлик қатори, энг яхши техника эгасига бериладиган Вэл Баркер совринини ҳам қўлга киритган. 2017 йил Гамбургда ўтган жаҳон чемпионати финалчиси. Ҳасанбой 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида ҳам терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални келтирган.

Айни пайтда профессионал боксда фаолият олиб бормоқда. Кўрсатган хизматлари учун “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ҳасанбой Дўсматовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech