5 Август 2024
1159
Эшкак эшувчиларимиз машғулотларни бошлашди
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Париж шаҳрига етиб келди. Спортчиларимиз мусобақа ўтказиладиган каналда машғулотларни олиб боришмоқда. Ушбу спорт туридаги баҳслар 6-10 август кунларига белгиланган.
