3 Август 2024
535
Никита Цветков старт олган пойга якунига етди
Велошоссе бўйича эркаклар ўртасидаги гуруҳ пойгаси дастури ўз якунига етди. Афсуски, 273 кмга мўлжаллангам мазкур йўналишда иштирок этган ҳамюртимиз Никита Цветков финишга етиб кела олмади.
Пойгада бельгиялик Ремко Эвенепоэл олтин медални қўлга киритди. Франциялик атлетлар Валентин Мадоуас ва Кристоф Лапорте мос равишда кумуш ва бронза медалларига эгалик қилишди.