3 Август 2024
473
Энг ёш боксчимиз икки карра Олимпиада чемпиони билан жанг қилди
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг энг ёш иштирокчиси Тўрабек Ҳабибуллаев (-80 кг) жорий Олимпиададаги иккинчи жангини ўтказди. Икки карра Олимпиада чемпиони, кубалик Арлен Лопесга қарши баҳс олиб борган 20 ёшли ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва иштирокини якунлади. Иқтидорли боксчимизнинг келгуси фаолиятида омад тилаймиз.