Ру En O'z
3 Август 2024 435

Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда!

Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам Париж-2024 даги муваффақиятли иштирокини давом эттирган ҳолда ярим финалга йўл олди. Ҳамюртимиз чорак финалда ўзининг азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни мағлубиятга учратиб, ўзининг Олимпиадалардаги иккинчи медалини кафолатлади. Биз сендан яна бир олтин медаль кутамиз, Ҳасанбой!

Text to speech