2 Август 2024
474
Шарифа Давронова саралашда 13.74 метрга сакради
Ўзбекистон делегациясининг энг ёш иштирокчиларидан бири, енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова Олимпия ўйинларида дебют қилди. Уч ҳатлаб сакраш йўналишининг B гуруҳидаги саралаш босқичида иштирок этган 17 ёшли ҳамюртимиз 13.74 метр натижа қайд этди. Бироқ бу кўрсаткич ёш атлетимизга финал учун камлик қилди.