23 Июнь 2021
1989
Халқаро Олимпия куни ва “Токиога 30 кун” мавзуларида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Бугун Миллий матбуот марказида 23 июнь – Халқаро Олимпия куни ва “Токиога 30 кун” мавзуларида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда МОҚ номидан ташкилот Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раисининг ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этишди.
Тадбирда мутасаддилар Халқаро Олимпия кунининг юртимизда нишонланиши, ташкил этилаётган тадбирлар, шунингдек, Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлида тайёргарлик режалари, ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар хусусида батафсил гапириб беришди. Ўз навбатида, журналистлар мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Анжуманнинг тўлиқ қисмини ушбу видеода томоша қилишингиз мумкин: