Ру En O'z
1 Август 2024 801

Музаффарбек Тўрабоев — Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори!

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалига сазовор бўлди. Дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев -100 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда испаниялик Николоз Шеразадишвилини мағлубиятга учратди. Баракалла, Музаффарбек!

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 1 та бронзага етди.

Text to speech